Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакат маълум қилинди
Фото: vc.ru
Британиянинг HSBC банки кўчиб ўтиш учун энг яхши даражада бўлган давлатлар ҳақидаги ҳар йиллик сўров натижаларини эълон қилди. Сингапур учинчи йилдан бери рейтингда етакчиликни ўз қўлида сақлаб турибди.
Тадқиқот HSBC буюртмаси билан YouGov фирмаси томонидан тайёрланди. Компания 159 турли давлатдаги 27 мингдан ортиқ экспатни сўровдан ўтказди. Якуний рўйхатга сўралганларнинг фикрича энг яхши ҳаёт шароитига эга 46 давлат кирди.
Респондентлар учта йўналишда 27 та саволга жавоб қайтаришди: иқтисодиёт, яшаш тажрибаси ва кўчиб ўтиш ҳамда оила билан яшаш имконияти – таълим сифати ва болалар ҳақида қайғуриш даражаси.
Сингапурда сўровдан ўтказилганларнинг тўртдан уч қисми тоза кўчалар, хавфсизликнинг юқори даражаси ва ривожланган жамоат транспорт тизимини қайд этишди. Бу ерда яшовчи экспатларнинг 26 фоизи маҳаллий таълим даражасига юқори баҳо берган бўлса, мигрантларнинг 64 фоизи Сингапурга кўчиб ўтишганидан кейин ҳаёт яхшиланганини билдирди.
HSBC талқини бўйича мигрантлар учун энг яхши ўн давлат:
1. Сингапур
2. Норвегия
3. Янги Зеландия
4. Германия
5. Нидерландия
6. Канада
7. Австралия
8. Швеция
9. Австрия
10. Бирлашган Араб Амирликлари
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
20:35 / 09.04.2026