Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонга хорижий давлатлардан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида мамлакатга хориждан жами 1 649 киши доимий яшаш учун кўчиб келган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.
Ўзбекистонга кўчиб келганлар орасида Россиядан келганлар энг кўп — 580 нафар. Кейинги ўринларда Қозоғистон — 362 нафар ва Тожикистон — 147 нафар билан қайд этилган. Бошқа давлатлардан эса жами 560 киши кўчиб келган.
Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрини танлаган. Пойтахтга олти ой давомида 1 089 киши доимий яшаш учун кўчиб келган.
Тошкент вилоятига 269 нафар, Қорақалпоғистон Республикасига 115 нафар, Навоий вилоятига 31 нафар ва Самарқанд вилоятига 22 нафар киши кўчиб келган.
Шунингдек, Хоразм вилоятига 21 нафар, Сурхондарё вилоятига 18 нафар, Сирдарё ва Фарғона вилоятларига 15 нафардан, Бухоро ва Наманган вилоятларига 13 нафардан киши келган.
Жиззах вилоятига 12 нафар, Андижон вилоятига 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятига 5 нафар киши хориждан доимий яшаш учун кўчиб келган.
Статистикадан кўринишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг қарийб учдан икки қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.







