Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси мамлакатлар ўртасидаги салоҳият ҳақида гапирди
Фото: Tazabek.kg
Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо-иқтисодий жиҳатдан катта салоҳиятга эга. Бу ҳақда 28 февраль куни Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимот маросимида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, сиёсий ирода туфайли Қирғизистон ва Ўзбекистон икки томонлама муносабатларни кучайтирди. «Ўтган йили янги келишув имзоланди, у бизнинг барча туроператорларга ушбу келишув доирасида туризм соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга имкон беради. Бизда савдо-иқтисодий нуқтаи назардан катта салоҳият бор», - дея таъкидлаб ўтди у. Билдирилишича, томонлар ташқи савдо айланмаси ҳажмини 500 миллион долларга оширишни режалаштирган ва Ўзбекистон бундай ҳамкорликка тайёр.
Элчининг хабар беришича, Ўзбекистон сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга тайёр. Унинг қўшимча қилишича, мамлакат туризм соҳасига жуда жиддий муносабатда бўлмоқда.
«Бизда фойдаланилмаган салоҳият бор ва уни шундай ривожлантирмоқчимизки, бунда ҳар бир сайёҳнинг кайфияти яхши бўлиши ҳамда у яна ортга қайтиб келиши керак», - деди у.
К.Рашидов Ўзбекистонга ташриф буюришнинг сабаблари орасида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: бой тарих, ЮНEСКО рўйхатига олинган тарихий шаҳарлар ва жойлар, туризмнинг турли турлари.
«Биз қилаётган нарсанинг ҳаммасини ЮНEСКО билан келишилган ҳолда бажармоқдамиз. Бундан ташқари, экологик сайёҳлик учун табиий жойлар бор, жуда машҳур таомлар, мевалар, сабзавотлар мавжуд», - деган элчи.
Унинг қўшимча қилишича, ўтган йили Ўзбекистонга 2,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган ва 5 йил ичида ушбу кўрсаткични икки баробарга ошириш режалаштирилган.
«Ўтган йили Самарқандга 1,2 миллион сайёҳга ташриф буюрди ва чет эллик сайёҳлардан тушган даромад 62 миллион долларни ташкил этди», - деди у.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026