Фильм «Ҳолливудда бир пайтлар» номини олди. Картина воқеалари 1969 йилда кечади, сюжет эса серияли қотил Чарльз Мэнсоннинг сектаси ва режиссёр Роман Полански рафиқаси Шэрон Тейтнинг ўлдирилиши атрофида қурилади.
ДиКаприо телесериал собиқ актёри Рик Далтон образини яратса, Питт – унинг каскадёри Клифф Бутни. Ҳар икки қаҳрамон ўз ўрнини топа олмайди ва Ҳолливудни танимайди. Сюжетга кўра, Тейт Далтоннинг қўшниси бўлади.
Тарантинонинг тан олишича, янги фильм сценарийсини беш йил давомида ёзган.
«Мен Лос-Анжелес ва энди йўқ бўлган Ҳолливуд ҳақида бу ҳикояни айтиб беришдан жуда хурсандман. ДиКаприо ва Питт жамоанинг бир қисмига айлангани ҳамда Рик ва Клиффни ўйнашидан беҳад мамнунман», - дея маълум қилди режиссёр.
Фильм 2019 йилнинг 9 август куни – Шэрон Тейт Мэнсоннинг сектаси аъзолари томонидан ўлдирилганидан роппа-роса 50 йил ўтиб экранларга чиқади.











