Фан-техника | 10:30 / 04.03.2018
23234
2 дақиқада ўқилади

Экспертлар Apple қурилмаларининг яроқлилик муддатини аниқлашди

Фото: © РИА Новости/Александр Вильф

Asymco таҳлилий компанияси экспертлари маълум қилишдики, Apple қурилмаларидан фойдаланиш муддати 4 йилни ташкил қилади. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Аналитикларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда iPhone ва Mac қурилмаларидан кўпроқ вақт фойдаланилмоқда, таққослаш учун 2008 йилда бундай қурилмалар «умри» бир ярим йилдан ошмас эди.

Бу ҳисоб-китоблар Apple томонидан тақдим этилган очиқ маълумотларга асосланади. Корпорация айни вақтда 2,05 млрд дона смартфонлар ва компьютерлар сотган, 750 млн қурилманинг эса фойдаланиш муддати ўтган

Февраль ойи охирида Bloomberg Apple 2018 йил кузида 3та янги iPhone тақдим этмоқчи экани ҳақида хабар берганди

смартфонлар янгиланган операцион тизим, эҳтимол Siri ёрдамчисининг кенгайтирилган функцияларига эга iOS 12 билан жиҳозланиши мумкин.

Компания шу тариқа айфондан кўп вазифаликни истовчи ва iPhone X’нинг арзонроқ версиясини қидирувчи харидорлар истагини қондирмоқчи.

D33 деб аталаётган катта экранли смартфон бутун олд панелни эгалловчи 6,5 дюймли экран олади. Экран «ажралган экран» функцияси билан таъминланиши эҳтимоли бор. Бундан ташқари, iPhone X’даги каби, бу смартфонда Face ID технологияси қўлланади. Қурилма, шунингдек, 1242x2688 пикселли экран, OLED технологияси олиши мумкин. Cмартфонларда янги A12 процессори қўлланади. 

Катта экранли смартфонни иккита SIM-картани қўллаб-қувватловчи вариантда ишлаб чиқариш имкони кўрилмоқда, бироқ бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. 

Ҳамёнбоп смартфонда Edge-to-Edge экрани бўлади. Уни арзонлаштириш учун LCD-экран, алюмин ҳошиялар ва орқа панелида қора ойна ўрнатилиши тахмин қилинмоқда.

Мавзуга оид