Жамият | 14:12 / 05.03.2018
18695
2 дақиқада ўқилади

Beeline Bir Oy ва Status тарифлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади

Эльвира Сеттарова, Beeline матбуот котиби:

“Март ойининг бошида компания бир қанча кенг кўламли ўзгаришларни режалаштирган бўлиб, уларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширди. Бундан ташқари, хизматларни миллий валютада кўрсатиш учун платформа (тизим) янгиланишининг навбатдаги босқичи амалга оширилди: энди Status ва Bir Oy тариф режаларида аниқ ва тушинарли рақамларни кўришингиз мумкин. Афсуски, тизимни янгилаш вақтида мижозларимизнинг бир қисмида ойлик абонент тўлови ўз вақтида ечилмаган ва бир неча соат мобайнида мавжуд пакетлардан эмас, балки асосий балансдан маблағлар сарфланган. Бироқ, 1 март куни соат 14:00да биз бу муаммони ҳал қилдик ва Status ва Bir Oy тариф режалари абонентларига ёқилган пакетлардан тўлиқ фойдаланиш имконияти тикланиб берилди – уларнинг айримларида бу ҳолат детализацияда акс эттирилмаган бўлса ҳам. Бунда, албатта, асосий балансдан сарфланган барча маблағларнинг қайтарилиши ҳам назарда тутилган. Компания, шунингдек, абонентларга 20 000 МBгача бўлган катта миқдорда бонусли пакетларни тақдим этди ва қўшимча бонусларни ҳам кўриб чиқмоқда. Cаll-марказига келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кескин ошиши муносабати билан навбатчи сменаларнинг сони ўртача 20%га кўпайтирилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим жоиз, мазкур вазият Beeline абонентлар базасининг 5%дан кам бўлган миқдорига таъсир кўрсатган”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид