Хитой қуролли кучлари 300 минг кишига қисқартирилди
Хитой ҳукумати Хитой армиясида хизмат қилувчи ҳарбийлар сонини 300 минг кишига қисқартириш бўйича чораларни якунлади. Бу ҳақда 5 март куни Бутунхитой халқ вакиллари йиғини сессиясида Хитой бош вазири Ли Кэцян маълум қилди.
Хитой қуролли кучлари ҳарбийлари сони бўйича дунёда энг йириги бўлиб қолмоқда. Хитойда фуқаролик уруши якунланган ва Хитой Халқ Республикаси ташкил этилган 1949 йил 1 октябрда армияда 5,5 млн фаол ҳарбий хизматчи бўлган. Сўнгра бу қиймат секин-аста қисқартирилиб борилган, бироқ ҳудудий ва ички сиёсий инқирозлар вақтида яна оширилган: 1951 йилда Корея уруши вақтида бу қиймат 6,27 млн га, 1975 йил Маданий инқилоб вақтида 6,1 млн аскар ва зобитларга етган.
Охирги йилларгача Хитой қуролли кучлари 2,3 млн ҳарбийга баҳоланган. 2015 йил охирида мамлакат ҳукумати катта кўламли ҳарбий ислоҳотлар эълон қилган ва ҳукумат армияни 300 минг кишига қисқартирмоқчи бўлган.
Ислоҳотлар, шунингдек, армиянинг ташкилий-штат структурасини ҳам қамраб олган ва 2020 йилгача якунланиши керак.
Мавзуга оид
11:08 / 29.05.2024
Беларусда оддий қуролли кучлар ҳақидаги шартномани тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун имзоланди
09:42 / 20.09.2023
Беларус Полша ва Чехия билан оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномасини тўхтатди
14:54 / 29.05.2023
Путин Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги қонунни имзолади
16:31 / 24.05.2023