JUITA тикув дастгоҳлари билан ўз бизнесингизни бошланг
«GULSHANA TEKSTIL INVEST» МЧЖ Хитойнинг дунёга машҳур бренди JUITA компаниясининг саноат корхоналари учун мўлжалланган тикув дастгоҳлари ва эҳтиёт қисмларини Ўзбекистонга етказиб берувчи расмий дилери саналади.
JUITA компанияси ўзининг япон технологияси асосида ишлаб чиқариладиган, юқори сифатга эга тикув ускуналари билан дунёда ном қозонган. У Хитойда 100дан ортиқ, дунё бўйича эса 50дан ортиқ расмий дилерларига эга. Унинг маҳсулотларидан дунёнинг 200дан ортиқ саноат корхоналари фойдаланиб келмоқда. Айтиш жоизки, жуда кўплаб сифатли кийим-бош ва бошқа тикувчилик маҳсулотлари айнан JUITA дастгоҳларида тайёрланади.
«GULSHANA TEKSTIL INVEST» 2008 йилдан бери JUITA дастгоҳларини Ўзбекистон корхоналарига етказиб бериш, ўрнатиш ва сервис хизматини кўрсатиш билан шуғулланади. Барча дастгоҳларга 1 йил кафолат муддати берилади. Тўлов сиз истаган шаклда амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, ускуналарни кредитга олиш имкониятлари ҳам бор.
JUITA дастгоҳларининг нархи Ўзбекистонга келтириладиган шунга ўхшаш бошқа ускуналардан ўртачалиги билан фарқ қилади. Аммо, мижоз якунда ўзига маъқул нархларда юқори сифатли дастгоҳларга эга бўлади.
2015 йилда JUITA ўз дастгоҳларини Ўзбекистонда йиғиш амалиётини йўлга қўйган эди. Бироқ, иқтисодий ва логистик сабабларга кўра, бу амалиётдан атиги уч ой фойдаланилди. Айни пайтда, JUITA ўз дастгоҳлари фақат Хитойдаги заводида ишлаб чиқармоқда.
«GULSHANA TEKSTIL INVEST» МЧЖ тикув дастгоҳларини етказиб бериш бозорида 10 йиллик тажрибага эга. Ўзбекистоннинг ўнлаб саноат корхоналари JUITA тикув дастгоҳларидан фойдаланиб келмоқда ва «GULSHANA TEKSTIL INVEST» кўрсатган хизматлардан мамнун.
JUITA компаниясининг япон технологияси асосида ишлаб чиқарилган тикув дастгоҳларидан фойдаланинг ва ўз бизнесингизни «GULSHANA TEKSTIL INVEST» билан бирга ривожлантиринг!
Алоқа рақамлари: +998974444094 Усманов Ихтиёр
Реклама ҳуқуқи асосида