Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар тузнинг хавфи ҳақида гапириб беришди
Фото: Depositphotos
Буюк Британия ва АҚШдан бўлган олимлар гуруҳининг аниқлашича, кўп миқдорда туз истеъмол қилиш қон босими юқори бўлган кишилар учун хавфли экан. Тадқиқот натижалари MedicalXpress’да эълон қилинди.
Олимлар юқори қон босими ва кўп миқдорда туз истеъмол қилиш ўртасида боғлиқлик бор эканини аниқлашди. Таъкидланишича, тадқиқот давомида иштирок этганларнинг қон босими кўрсаткичлари улар калий ва юрак-қон томир тизими учун фойдали бўлган бошқа моддалар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишса ҳам нормадаги даражага тушмаган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ҳар куни олти граммдан ортиқ туз истеъмол қилмаган маъқул.
Таъкидланишича, тадқиқот давомида 40 – 59 ёшлар оралиғидаги 4 мингдан ортиқ кишининг овқатланиш рациони яхшилаб ўрганиб чиқилган.
Мавзуга оид
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
22:09 / 13.12.2025