Жаҳон | 12:00 / 06.03.2018
5309
1 дақиқада ўқилади

Пенс АҚШ Эрон ядровий келишувидан чиқиши билан таҳдид қилди

Фото: Reuters

АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг маълум қилишича, агарда Эрон ядровий келишуви қайта кўриб чиқилмаса, АҚШ ундан дарҳол чиқади. Бу ҳақда Times of Israel газетаси хабар бермоқда.

«АҚШ ҳеч қачон Эронга ядро қуролига эга бўлишга йўл қўйиб бермайди. Агарда яқин ойлар ичида Эрон ядровий келишуви қайта кўриб чиқилмаса, АҚШ ундан дарҳол чиқади», - дея айтиб ўтди Пенс.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳозирча Теҳронга қарши такрорий санкцияларни жорий этмади, бу мамлакатга ядровий келишувдаги қарама-қаршиликка ечим топиш имкониятини тақдим этиш мақсадида қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид