22 сентябр куни Яккасарой туманида жойлашган ўрта босимдаги газ қудуғидаги зулфин ва компенсатордаги газ сизиб чиқиши ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли шу куни соат 10:00 дан 22:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Яккасарой тумани

«Шоҳжаҳон», «Ракат», «Муқимий», «Ракатбоши», «Тепа», «Белариқ», «Конституция», «Муҳандислар», «Бобур», «Дамариқ», «А. Қаҳҳор», «Арғумон» ва «Бошлиқ» МФЙларидаги ерли ва кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони — 3 250 та ҳамда улгуржи истеъмолчилар — 132 та.

Миробод тумани

«Байналмилал», «Янги Миробод», «Миробод» ва «Авлоний» МФЙларидаги ерли ва кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони — 1 627 та ҳамда Миробод тумани — 71 та улгуржи истеъмолчи, Чилонзор тумани — 5 та улгуржи истеъмолчи.

Хабар қилинишича, газ таъминоти ишлар якунлангач, босқичма-босқич тикланади.