Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ражаб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюради
Жорий йилнинг май ойида Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси маълум қилди.
«Айни пайтда ташриф тафсилотлари ошкор этилмайди. Президент Эрдўғаннинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи май ойида ўтказилиши назарда тутилган бўлиб, ушбу масала режага киритилган», дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, 2016 йил ноябрь ойида Самарқандга ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған «икки халқ ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа» очилгани ҳақида сўз юритганди. 2017 йил 25-26 октябр кунлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Анқара ва Истанбул шаҳарларида бўлди. Унда икки давлат раҳбарлари муносабатларни янги Стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқишга кўмаклашувчи Қўшма баёнотни имзолаганди.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
18:19 / 13.07.2026
Бекободда янги соҳил, музей ва боғ: президент амалга оширилган ишлар билан танишди
11:46 / 10.07.2026