Жаҳон | 00:09 / 06.03.2018
11865
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда бармоқ излари бўйича пуллар берила бошланди

Фото: Life.ru

Сингапурнинг 61 фоиз молиявий ташкилотлари мижозларнинг маблағларини ҳимоялашнинг биометрик тизимига ўтди. Бу ҳақда Forrester таҳлилчилари ўтказган тадқиқотда айтилган.

Аниқланишича, Сингапур омонатларнинг биометрик ҳимоясини киритаётган ёки киритиб бўлган давлатлар орасида 1-ўринда туради. 2-ўринни Хитой (57 фоиз молиявий ташкилотлар), 3-ўринни Австралия (50), кейинги ўринларни Буюк Британия (40 фоиз) ва АҚШ (37 фоиз) эгалламоқда. Сингапурнинг 56 фоиз банки шахсни бармоқ изи бўйича тасдиқлашдан ташқари, овоз таҳлилидан фойдаланади. Буюк Британияда овоз тизимини эса 33 фоиз банклар қўллайди.  

Банк мижозлари овоз ёрдамида ўз ҳисоб рақамлари ҳақида маълумот олишлари ва пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Мисол учун, Сингапурнинг OCBC Bank банки мижозларига омонатлар билан амалиётларни iPhone’лари орқали Siri ёрдамида амалга оширишга рухсат берган. Таҳлилчиларнинг фикрича, Сингапур етакчилик қилаётганига қарамай, Хитойда биометрик ҳимояни татбиқ қилиш учун энг истиқболли технологик муҳит кузатилмоқда.

Мавзуга оид