Шарқ фалсафаси Қадимий Греция фалсафаси билан деярли бир вақтда пайдо бўлган ва у жаҳон фалсафасининг йирик саҳифасини намоён қилади. Бежизга "Шарқ масаласи нозик" деб айтишмайди. Бу ҳамма нарсада ўз аксини топади: турмуш тарзида, менталитетда, маданиятда, маънавий қадриятларда. Fit4brain.com Шарқ фалсафаси дурдонлари намуналари билан бўлишди.
- Қалбдан чиққан сўз қалбга бориб етади, шунчаки тил учида айтилган сўз эса - қулоқдан уёғига ўтмайди.
- Қудратли инсонга ачининг — у куч-қувватидан маҳрум бўлиши мумкин; бадавлат кишига ачининг — у қашшоққа айланиши мумкин; олимга ачининг — у нодонлар орасида адо бўлади.
- Мунажжимлик билан шуғулланувчи инсон бидъатчиликка ғарқ бўлади; ал-кимё билан шуғулланувчи киши қашшоқлик гирдобида қолади; қонунлар билан шуғулланувчилар эса ёлғонлар "ёмғири" остида қолади.
- Берган ваъдангни устидан чиқсанг, у сенинг қулинг ҳисобланади, оғзингдан чиққан сўз эса сенинг соҳибингдир.
Ўлим — сенга қарата узилган ўқ, ҳаёт эса - ўқнинг сенгача етиб борган лаҳзаси.

- Қизаришга мойил кишиларнинг қалби қора бўлиши мумкин эмас.
- Заиф инсон устидан қозонилган ғалаба мағлубиятга тенгдир.
- Ёқтирмаган кишиларимиз ёрдамига муҳтож бўлиш буюк бахтсизликдир.
- Ҳамма нарсанинг ёруғ томонини кўра билинг, агар ундай томони бўлмаса, қоронғуси ярқирамагунича артинг.
Бахтсизларга бахт улашишдан катта бахт йўқдир.

- Сиз излаётган бахт сиз билан изма-из юрган соянгиз кабидир: унинг кетидан қувиб ета олмайсиз, ундан қочсангиз - у сизнинг ортингиздан қувади.
- Иштаҳа -биринчи луқма ортидан, низо эса - биринчи сўз ортидан келади.
- Охир-оқибат бизни хотиржамлик сари етакловчи ташвиш яхши ташвишдир.
- Бир ўқ билан икки қуённи қулатиб бўлмайди.
Йўлингиздан тошларни олиб ташловчи кишини ҳақиқий дўст деб билинг.















