Қуйида файласуфнинг ўзбек жамияти борасида фалсафа призмаси орқали қилган таҳлиллари ва тавсиялари билан танишишингиз мумкин.

— Фалсафа нима ўзи? 

Сизни фалсафа борасида ёзганФалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи”, “Фалсафа ёхуд фикрлаш лаззативаФалсафа ёхуд фикрлаш санъатиномли асарларингиз бор. Балки жавоб асарларингиз номи ва кетма-кетлигида ҳамдир.

— Инсон мавжуд экан ҳаётнинг маъноси, умрини нимага сарф қилаётгани ва ён атрофида бўлаётган масалалар тўғрисида фикр юритади. Демак, фалсафа инсонга ҳар доим керак.

Ҳа, баъзан фалсафа керакми ёки йўқ, деган савол инстинктив тарзда хаёлимиздан ўтади. Биз бу тўғрисида профессионал фикрлаб ўтирмаслигимиз мумкин, лекин биламизки, фалсафасиз яшаш қийин, фалсафасиз яшаш мумкин эмас. Негаки, юқоридаги саволлар инсон тафаккурини ўзига мафтун этиб келган ва уларга жавоб излаган.

Баъзилар “ҳар бир инсон файласуф” дейди. Ҳа, тўғри, кимдир кўпроқ, кимдир камроқ файласуф. Лекин у доим фалсафий муаммолар ва азалий муаммолар ҳақида бош қотиришга мажбур. Антик даврми ёки ҳозирми, умрнинг моҳияти нима деган савол инсонни ҳар дам безовта қилиб келади. Ана шунинг учун ҳам фалсафа керак.

Юнончадан олинган бу сўз (философия) “фило” – “севиш” “софия” эса “донишмандлик” маъноларини англатади. Шу маънода фалсафани айримлар донишмандликни севиш дея тушунтиради. Лекин фалсафа фақат бу этимологиядангина иборат эмас. Бу инсоннинг фикрлаши, мушоҳада қилиши ва қалбида кечаётган кечинмаларни бошқаларга ошкор қилиши, гинесология тажрибалари билан ҳам боғлиқ. Хуллас, ҳаётдаги ҳамма нарса маълум маънода фалсафага бориб тақалади.

— Айримлар фалсафани софистика, яъни йўқни бор, борни эса йўқ сифатида айтиш, кўрсатиш билан боғлашади.

— Бу Суқрот давридан буён такрорланиб келаётган ибора. Баъзи инсонлар бемаъни фикрларни гапирар, ўйлар экан, бу софистикани келтириб чиқаради. Бундай олсангиз, чиндан ҳам фалсафанинг кўп мавзулари, талқинлари ҳаётга жорий қилинавермайди. Айнан ҳаётга жорий қилинмайдиган айрим фикрлари учун ҳам фалсафани сафсата дейишади. Ҳа, сафсатага яқинлик фалсафага хос хислат. Бундан қочиш керак эмас. Негаки, фикрлаётган инсон ўзининг ҳақ эканини ҳеч қачон исботлай олмайди. Бунга даъвогар бўлиши мумкин эмас. Шу нуқтайи назардан бизнинг ҳар бир фикримиз сохта. Тафаккур билан унинг манбаси ўртасида жуда катта фарқ мавжуд.