Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти аппарати раҳбари лавозимидан кетди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг аппарати раҳбари Фарид Ниёзов эгаллаб турган лавозимини ўз хоҳишига кўра тарк этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков Фарид Абилезимович Ниёзовни тақдим этилган аризасига мувофиқ, президент аппарати раҳбари лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади», - дейилади хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда милицияни полицияга ўзгартириш таклиф қилинаётгани хабар берилганди. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов “Умумий хавфсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш сиёсати” миллий анжуманида маълум қилди. Унинг айтишича, милиция ва полиция ўртасида фарқ катта.
Мавзуга оид
20:20
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026