Наманганда даҳшатли қотиллик рўй берди
3 март куни соат 13:30-14:00 лар атрофида Наманган шаҳри, Нодим Номонгоний кўчаси, 8-уй, 18-хонадонда юз берган ёнғин ичидан Наманган шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.Э.нинг уриб ўлдирилган жасади топилди. Бу ҳақда «KUN.UZ» мухбирига «Обиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан бири хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу мудҳиш жиноятга қўл урганлар - 1994 ва 1997 йилларда туғилган янгиқўрғонлик ака-ука М ва Р кўпқаватли уй олдида 15 ёшли боланинг мактабдан чиқиб, уйига келишини кутиб туришган. Манбанинг айтишича, улар хонадон соҳиби, касби шифокор бўлган И.Э. билан аввалдан таниш бўлишган, мазкур хонадонга бир неча марта кириб-чиқиб туришган. Улар М.Э уйга киргач, эшикни тақиллатиб киришган ва кириб олишгач, эшикни ичкаридан қулфлашган. Бу шахслар ўсмирни электр токи билан қийноққа солишган, боши ва танасининг турли қисмларига тўмтоқ жисм билан уриб, ўлдиришган. Сўнгра уйни ёқиб юборишган ва воқеа жойидан кетишган.
1968 йилда туғилган И. Эсоновнинг уйида юз берган ёнғин ҳидини сезган қўшнилар зудлик билан тегишли жойга хабар беришган, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв.м. майдонида шифт қисми, уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғинни ўчириш вақтида М.Э.нинг боши ва танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказилган ва куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саъй-ҳаракатлари билан мазкур мудҳиш хунрезликка қўл урган ака-ука ушланди. Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024