Жазони ўташ муассасаларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Бош прокуратурага ахборот киритилди – Олий суд
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Олий суд томонидан илк маротаба жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган Жиноят кодексининг 235-моддаси билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича 2016 ва 2017 йиллардаги суд амалиёти умумлаштирилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати.
Умумлаштириш натижалари Олий суд Раёсатида кўриб чиқилиб, қийноққа солиш ва қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаш жиноятлари билан боғлиқ ишлар бўйича жазонинг муқаррарлиги таъминлаш, ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Олий суд томонидан ички ишлар идоралари ходимлари орасида бу тоифа жиноятларни содир этишга сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди.
Шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов ва жазо ўташ муассасаларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ахборот киритилди.
Вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар раислари эътибори Жиноят процессуал кодексининг 298-моддасига мувофиқ хусусий ажрим чиқариб тегишли давлат органлари мансабдор шахсларидан мазкур жиноятлар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилишга қаратилди.
Маъмурий судлар судьяларидан ҳуқуқбузарларга маъмурий қамоқ билан боғлиқ жазо тайинлашда, ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи омилларнинг мавжудлиги, маъмурий қамоқ тайинлашнинг мақсадга мувофиқлигига қатъий баҳо бериш талаб этилди.
Шунингдек, барча судларга жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жазони ижро этиш муассасалари ходимлари орасида ушбу жиноятларни олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирларини кескин кучайтириш тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
18:53 / 11.10.2024
БМТ оиладаги зўравонликни тугатиш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади
17:40 / 23.09.2024