Жаҳон | 00:31 / 08.03.2018
5471
1 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси Эронда темир йўл қуради 

Фото: РИА Новости / Игорь Онучин

Эрон 7 март куни Хитой компанияси билан Бушер портини мамлакатнинг қолган темир йўл тармоғи билан боғловчи темир йўлни қуриш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги маълум қилди. 

700 млн долларлик келишув 250 кмлик темир йўл қурилишини кўзда тутади. Темир йўл Форс кўрфазидаги Бушер порт шаҳрини мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Широз билан боғлайди. 

Вазирликда таъкидланишича, Широз-Бушер темир йўли қурилиши Эроннинг темир йўл алоқаси соҳасидаги 7 та устувор лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Бу лойиҳанинг амалга оширилиши Бушерни Широз орқали Каспий бўйидаги портлар билан боғлашга ёрдам беради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид