Жаҳон | 09:33 / 08.03.2018
4145
1 дақиқада ўқилади

Исроилда муддатдан аввал парламент сайловлари ўтиши мумкин

Фото: Gali Tibbon/AP

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатда муддатдан аввал парламент сайловлари ўтиши мумкинлигини, бироқ ўз маҳкамаси билан белгиланган муддат – 2019 йил ноябригача ишлашни исташини айтган.

Ҳукмрон коалиция ичида зиддият “Тора яҳудийлиги” ультрадиний партияси талаби сабабли юз берган. Партия ўз тарафдорларининг армияга чақиртирилишларини қонунан ҳимоялашни талаб қилмоқда, бироқ бунга Нетаньяхунинг дунёвий иттифоқдошлари рози бўлишмаяпти.

“Агар коалициянинг барча партиялари рози бўлишса, шундай қиламиз. Агар рози бўлишмаса, сайловларга борамиз. Умид қиламанки, улар келишиб олишади”, деб айтган Нетаньяху.

Охирги ҳафталарда ўтказилган сўровномалар Нетаньяхунинг партияси “Ликуд” парламент сайловларида ғолиб бўлишини кўрсатмоқда. Нетаньяхуга қарши жиноий ишлар қўзғатилганига қарамай, партия нуфузи ошиб бормоқда.

Мавзуга оид