Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россияни якунда «бутунлай вайрон бўлишини» кутмоқда, сабаби ушбу давлат қонунларни ҳурмат қилмаяпти. Бу ҳақда у Financial Times’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Порошенко «Нафтогаз» ҳамда «Газпром» билан боғлиқ вазиятга изоҳ бераркан, буни жуда жиддий қабул қилаётганини билдирди. Бироқ шундан сўнг у Қримнинг Россияга қўшилиши ҳамда Украина шарқидаги тажовузкорликни тилга олган.

«Агарда Россия қонунларни ҳурмат қилмаса ва суд қарорини менсимаса, ўйлашимча, унда якунда Россия бутунлай вайрон бўлади. Бу ҳақиқатдир», - дея айтиб ўтди Порошенко.

Украина президентининг қўшимча қилишича, агар Россия бундан кейин ҳам суд қарорига эътибор қаратишда давом этмаса, бу халқаро савдони олиб бориш қоидалари учун «ҳалокатга» айланади.