Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бож можароси. Хитой АҚШга чақириқ билан чиқди
Хитой Тижорат вазирлигининг савдо ҳимояси ва суриштирувлар департаменти директори Ван Хэцзюнь пўлат ҳамда алюминийга импорт божи жорий этишдан воз кечишга чақирди, шунингдек, мамлакат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтимолий чоралар ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА «Новости» иқтисодий идорага асосан хабар бермоқда.
«Хитой АҚШни кўп томонлама савдо тизимига ҳурмат билан қараш ва тегишли чора-тадбирларни тезроқ бекор қилишга қатъий чақиради», - дея маълум қилди Хэцзюнь.
Амалдорнинг фикрича, Хитой божлардан ташвишда эканини турли даражадаги алоқалар орқали билдирган. Унинг таъкидлашича, Пекин божлардан келадиган зарарни ҳисоблаб чиқди ва шу ҳисоб-китоб асосида «кучли чораларни» кўради.
«Биз АҚШнинг бу чоралари ЕИ, Бразилия, Жанубий Корея, Австралия, Туркия, Россия ва Жаҳон савдо ташкилотининг бошқа кўплаб аъзолари жиддий норозилигига сабаб бўлганини таъкидлаб ўтдик. Улар Америка томонига нисбатан тегишли аксилчораларни кўришга қарор қилган», - дея таъкидлаб ўтди Хэцзюнь.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026