Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон делегациясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
Олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашуви арафасида 2018 йил 6-8 март кунлари Душанбе шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлисининг 2018 йил 24 февралда Фарғона шаҳрида имзоланган Баённомаси ижроси доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Шартнома лойиҳасига керакли илова тайёрланди ва расмийлаштирилди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтган.
Учрашув якунида Баённома имзоланди.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:30 / 28.10.2024