Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда вояга етмаган шахсни ўлдириб кетишди
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Касби тумани Қамаши қишлоғида яшовчи, 1960 йилда туғилган Қ.Б. 2018 йил 6 март куни соат 09.00ларда бирга яшовчи ўғли, 15-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Ҳ.Қ. уйидан қўйларини боқиш мақсадида чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Қамаши қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Миришкор” каналидан Ҳ.Қ.нинг бош қисмидаги жароҳати билан жасади топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қамаши қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган Б.Ш. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:26 / 11.07.2026
Буюк Британияда таниқли сиёсатчи Энн Уиддикомб ўлдирилди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026