Қозоғистон телевидениеси 60 ёшда
Қозоғистон телевидениеси 60 ёшга тўлди. Қозоқ телевидениеси 1958 йилда Олмаотадан ўз фаолиятини бошлаган.
1957 йил 29 июнда Қозоғистон ССР вазирлар кенгаши Радио ва телевидение қўмитаси ташкил этилиши ҳақидаги қарорни қабул қилган. 8 ой ўтиб, 1958 йил 8 мартда Қозоқ телевидениеси вужудга келган. 1958 йилда Қарағанда ва Усть-Каменогорскда, 1959 йилда Жезқазғанда, 1960 йилда Петропавловскда телестудиялар очилган.
Қозоғистон телевидениеси биринчи йиллар тажриба сифатида кинофильм ва телеспектакллар намойиш қилган. Сўнгра “зангори экран”ни забт этгани тележурналистлар келган.
1992 йилда Қозоғистон телевидениеси “Казахстан” телерадиокомпанияси, 1995 йилда “Казахстан” Республика телерадиокорпорацияси сифатида қайта шакллантирилган. Бугунги кунда ушбу телерадиокомпания 3 та телеканал – “Казспорт”, “Казахстан”, “Балапан”ни ва бир нечта радиостанциялар ҳамда вилоят телерадиокомпаниялари тармоғини ўз ичига олади.
Бугунги кунда Қозоғистонда 14 та умуммиллий телеканал мавжуд, умумий телеканаллар сони 30 тадан ошади. 3 та канал хорижга ҳам узатилади.
“Казахстан” телерадиокомпанияси бошқарув раиси Ерлан Кариннинг айтишича, миллий телеканални ажойиб келажак кутмоқда.
“Биз “Казахстан” жамоаси улкан муваффақиятларга эришишига ишонамиз. Барчани қозоқ телевидениесининг 60 йиллиги билан табриклайман”, деб айтган Карин.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон телевидениеси ўз фаолиятини 1956 йилда “Ўзбек телевидениеси” телеканалини ишга тушириш билан бошлаган. Бугунги кунда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси деб юритилади. Ҳозирда Ўзбекистонда 20 га яқин умуммиллий ва 10 дан ортиқ ҳудудий телеканаллар фаолият юритади.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024