Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бахт улаш" кўнгиллилар жамоаси мурувват уйидаги хотин-қизларни байрам билан табриклади
“Бахт улаш” номли кўнгиллилар жамоаси 8-март айёмида, мўътабар ва азиз опа-сингилларимизни табриклаш учун Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги «Мурувват» ногирон аёллар интернат уйига боришди. Меҳмонлар шифокорлар жамоаси томонидан яхши кайфиятда кутиб олинди.
Мурувват уйи директори Нафиса Шарипова ташриф буюрувчиларга маскан ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Унга кўра, интернат уйида республиканинг турли бурчакларидан келган беш хил миллатга мансуб, 18 - 80 ёшдаги 143 бемор даволанади. Бугунги кунда ушбу беморларга 120дан ортиқ ходим хизмат кўрсатмоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан мурувват уйида кутубхона ташкил этилган бўлиб, унинг фонди етарли адабиётлар билан таъминланган. Вилоятдаги ҳомийлар томонидан «Мурувват» ногирон аёллар интернат уйига тез-тез молиявий ёрдам бериб турилади. Шунинг учун моддий-техник база давлат стандартига жавоб беради.
“Бахт улаш” жамоаси томонидан мурувват уйига аёллар халатлари, шахсий гигиена воситалари ва бошқа байрам совғалари топширилди.





Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025