Бишкекда 1 тонналик бешбармоқ учун 8 бош от сўйилди ва 12 та қозон ўрнатилди
Қирғизистонда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин бўлган 1 тонналик бешбармоқни тайёрлаш учун 8 бош от сўйилди. Бу ҳақда «Қирғиз тилектештиги» жамиятидан хабар беришган.
Тадбир ташкилотчиларидан бири Жамолбек Ирсалиевнинг сўзларига кўра, тайёргарлик жараёни 9 мартда бошланган. «Ҳаммаси бўлиб 8 бош от сўйилди. Бугун сиғими 150 литр бўлган 12 та қозон (тўй қозон) ўрнатилди. 1480 килограмм гўшт пиширилмоқда. 110 метрлик чучук эртанги кунгача тайёр бўлади. Бешбармоқ учун хамир жойида тайёрланади», - дея айтиб ўтди у.
Бишкекда Гиннес рекордлар китобига кириш учун 1000 килограммлик бешбармоқ тайёрланади
Унинг қўшимча қилишича, Бишкек шаҳри ҳокимияти тадбир бўлиб ўтадиган жойни тўсиб қўйган.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
22:11 / 31.08.2024
Путин Ким Чен Инга 24 бош от совға қилди
18:02 / 10.08.2024