Жамият | 10:30 / 10.03.2018
15706
1 дақиқада ўқилади

“Ласетти” ва “Спарк” машмашаси. Тошкентда фуқарони 146 млн сўмга чув тушириб кетишди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Чилонзор туманида 2017 йил 14 октябрда номаълум шахс Олмазор туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган С.Н.га “Ласетти” автомашинасини олиб беришини ваъда қилиб, 90 млн. сўм пулни ва кейинроқ “Спарк” автомашинасини олиб беришни айтиб 56 млн. сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хайрабод кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1980 йилда туғилган Ж.Н. содир этганлиги аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.

Мавзуга оид