Фан-техника | 16:08 / 12.03.2018
5951
2 дақиқада ўқилади

Маск Марсга парвоз амалга оширилувчи кеманинг илк синови қачон ўтишини маълум қилди

Фото: Susana Gonzalez / Bloomberg

SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск компаниянинг Марсни забт этишга мўлжалланган кемасининг илк синов парвози 2019 йилда бўлиб ўтишини мўлжалламоқда. Маск бу ҳақда Техаснинг Остин шаҳридаги технологиялар ярмаркаси SXSW’даги нутқида айтиб ўтди. Маскнинг айтишича, бунгача кема “қисқа парвозларга тайёр бўлади”. 

“Биз илк Марс ёки сайёралараро кемасини қурмоқдамиз. Ўйлашимча, у кейинги йилнинг биринчи ярмида қисқа парвозлар амалга ошира олади”, деб айтган Маск ва баъзида “бироз ошириб юборишини” кулиб тан олган. Ҳозир компаниянинг вазифаси Қизил сайёрага 2022 йилгача юк миссиясини жўнатиш ҳисобланади. Бу миссиянинг якуний мақсади Марсда инсонлар колониясини жойлаштириш учун шароитлар яратишдан иборатдир.

Компанияда тахмин қилинишича, коинотга узунлиги 48 метрлик ва фазогирлар учун 40 та кабина билан жиҳозланган сайёралараро коинот кемасини олиб чиқиши керак бўлган BFR (Big Falcon Rocket) ракета тизими такроран қўлланишга яроқли бўлади. Ҳозирда SpaceX’да ушбу ракетани яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ракета-ташувчи 106 метр узунликка, 9 метр диаметрга эга бўлади ва 150 тонна фойдали юкни кўтара олади. 

Мавзуга оид