Олег Табаков вафот этди
Москвада 82 ёшида россиялик актёр ва Москва бадиий театри (МХАТ) раҳбари Олег Табаков вафот этди. Бу ҳақда РИА «Новости» театрга асосан хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг 27 ноябрь куни Табаков Москвадаги Биринчи шаҳар касалхонасига олиб кетилганди, бироқ у икки кундан сўнг фавқулодда жарроҳлик амалиётидан ўтказилди ҳамда сунъий нафас олиш ускунасига улаб қўйилди. Бир ой ўтиб сунъий комага туширилди.
Табаков айнан нима сабабдан ўшанда касалхонага ётқизилгани номаълум: аввалига режали тиббий кўрик ҳақида гапиришган бўлса, сўнг ўпка шамоллаши ва қон заҳарланиши тилга олинди. Актёрнинг ҳолати сўнги пайтларда ўта оғир сифатида баҳолаб келинаётганди.
Олег Табаков 1935 йилда туғилган, ижодий фаолиятини эса 1956 йилда бошлаган. Табаков фаолияти давомида ўнлаб фильмларларда суратга тушди, улар СССР киноклассикаси сифатида тан олинган.
Мавзуга оид
09:07 / 27.02.2024
Россияда собиқ актёр сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди
13:29 / 20.07.2023
Актёр бўлиш учун 2 млн сўм бадал – Навоийда кинода рол бериш эвазига мактаб ўқувчиларидан пул йиғилди
08:47 / 14.07.2023