Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пёнгчангдаги Паралимпиада рекорд ўрнатди
Пёнгчангдаги паралимпия ўйинлари мусобақаларга сотилган чипталар сони бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Kyodo маълумотига кўра, айни дамга қадар 320 531 чипта сотилди. 316 200 чипталик рекорд кўрсаткич 12 март куни кечқурун ўрнатилди. Пёнгчанг бу кўрсаткич бўйича Сочидан ҳам ўтиб кетди.
Энг кўп томошабинлар ташриф буюрган ҳодисалар Жанубий Кореянинг аравачалардаги кёрлинг бўйича ўйинлари ҳамда жанубий кореяликлар ва японияликлар ўртасидаги слеж-хоккей бўйича учрашувга айланди.
Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимига 21 минг томошабин ташриф буюрди, бу стадион сиғимидан 72,5 фоизни ташкил этадию
Эслатиб ўтамиз, паралимпия ўйинлари 18 март куни якунига етади.
Мавзуга оид
15:19 / 06.03.2026
Буюк Британия Паралимпиада очилишини бойкот қилади
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев
17:53 / 12.09.2024