Дам олиш масканимиз Жиззах вилоятининг Зомин туманида, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий этакларидаги қўриқхонада жойлашган.

Дам олиш масканимиз 2017 йил июль ойида очилган бўлиб, кардиология, урология, неврология, гинекология ва стоматология касалликларига ихтисослаштирилган. Барча қулайликларга эга бўлган икки ўринли шинам ётоқхоналардан, ҳамда оилавий коттеджлардан ташкил топган 110 ўринга мўлжалланган. Масканимизда замонавий диагностик асбоб ускуналари УТТ аппарати (Корея давлатидан келтирилган), 67 хилдан ортиқ лаборатория текширувларини ўз вақтида тезкор усулда текшириб бериш имкониятига эга. Бундан ташқари, физиотерапия даволаш усулларидан УВЧ, магнит, лазер, УЗТ, дарсонваль, лимфодренаж, цзинда аппарати, ингаляция, вакуум терапия, амплипульс аппаратлари ёрдамида муолажалар ўтказилади. Бальнеология бўлимида – йод-бромли, марваридли, нина баргли дарахтлар дамламасидан ҳамда Россиядан келтирилган, 100 йиллардан бери ишлатиб келинаётган рус академиги А.С.Залманов томонидан яратилган, оқ ҳамда сариқ скипидар эмульсияларидан ванналар тайёрлаб даволанилади. Бу ванналар инсон организмини ёшартиради, томирлардаги тиқинларни очади, тизза бўғим оғриқларида ва қон босимини мўътадиллаштириш хусусиятига эгадир. Парафин (шам) билан даволаш, кедр бочкаси, инфрақизил нурли сауна, балчиқ билан даволаш, ёзги бассейн сизнинг хизматингизда.

Фитобаримизда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади. Кислородли кўпиклар дам олувчиларга кун мобайнида тетиклик бағишлайди.
Урология соҳасида олиб борилаётган даволаш ишларимиз қисқа вақт давомида ўз самарасини бермоқда. Урологик касалликлардан буйрак ва сийдик найи, қовуқ шамоллаши, сурункали простатит, простата бези хавфсиз гиперплазиясини даволовчи махсус физиотерапевтик аппаратлар мавжуд.

“Мавит” – магниторезонансли простата безини массаж қилиш, қон айланишини яхшиловчи ва енгили иситиш орқали даволашдир. Бунда 7-9 сеанс ўтказилади.


















