09:00 / 09.11.2022
14273

“Ўзбекистон Швейцарияси”да жойлашган сиҳатгоҳда соғлиғингизни тикланг, ҳордиқ чиқаринг

“Ўзбекистон Швейцарияси”га қиёсланадиган Зомин тоғлари инсон саломатлиги, кайфиятига ижобий таъсир қилиб, кишига унутилмас таассуротлар беради. Ушбу ҳудудда «Азим Зомин Шифо» соғломлаштириш ва дам олиш маркази ташкил топганига беш йил бўлди.

Айтиш мумкинки, ўтган беш йил давомида мазкур санаторийда минглаб инсонлар дардига шифо топди.

Зомин тоғлари денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган бўлиб, бетакрор табиат, қалин арчазорга бурканган тоғлардан тушаётган муздек зилол сув ва шифобахш булоқларга бой. Ўзига хос арча ва қарағай ўрмонларини ҳам бошқа жойлардан топиш амримаҳол. Бу ерда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ўсимликларни учратасиз. Хушбўй ўтларнинг ҳар бири қайсидир касалликка даво бўлади.

«Азим Зомин Шифо» санаторийсида юқори малакали уролог, кардиолог, невропатолог, гинеколог, стоматолог, эндокринолог врачлар сизнинг саломатлигингиз билан шуғулланишади.

Санаторийда барча қулайликларга эга бўлган ётоқхоналар ва оилавий коттежлар мавжуд.

Энг замонавий ускуналар воситасида 75 турдаги лаборатория диагностика хизматлари кўрсатилади. УЗИ аппарати текширувларининг барча турлари мавжуд. Махсус фитобарда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади.

Сиҳатгоҳда физиотерапия даволаш усулларидан УВЧ, магнит, лазер, УЗТ, дарсонваль, лимфодренаж, цзинда аппарати, ингаляция, вакуум терапия, амплипульс аппаратлари ёрдамида муолажалар ўтказилади. Сув билан даволашда сунъий марваридли, йод-бромли, нинабаргли дарахтлар дамламасидан, жумладан, оқ ҳамда сариқ скипидар эмульсияларидан, ванналардан фойдаланилади. Бу эса танани ҳар томонлама соғломлаштиради. Бошқа жойларда кам учрайдиган кедр бочкаси ҳам хизматингизда, хоҳишингизга қараб парафин, инфрақизил нурли сауна, балчиқ билан даволашдан фойдаланасиз.

Санаторийда тузли ғор ҳам очилган бўлиб, бу сизнинг нафас йўлларингиз, турли аллергик касалликларни даволашда яхши самара беради.

Ушбу маскан урология соҳасида ҳам яхши натижаларга эришмоқда. Урологик касалликлардан буйрак ва сийдик найи, қовуқ шамоллаши, сурункали простатит, простата бези хавфсиз гиперплазиясини даволовчи махсус физиотерапевтик аппаратлар билан юқори сифатли хизматга тобора талаб ошмоқда.

Умуман, «Азим Зомин Шифо» санаторийсини нафақат дам олиш ва соғломлаштириш, балки реабилитация маркази дейиш ҳам мумкин.

Табиат қўйнида дам олиш билан биргаликда, ўз соғлиғингизни тиклаб олишни истасангиз, албатта Зомин туманидаги «Азим Зомин Шифо» санаторийсига боринг.

Мурожаатлар учун:

Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани

Мўлжал: Зомин шаҳри марказининг жанубида

Телефонлар: +99894 3417547, +99894 3427547

Сайт: www.zominshifo.uz

Инстаграм: @azimzominshifo_official

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top