09:00 / 17.10.2023
18758

Йилдан йилга гўзаллашаётган «Ўзбекистон Швейцарияси»да соғлиғингизни тикланг, ҳордиқ чиқаринг

Зомин тоғлари орасида жойлашган «Азим Зомин Шифо» соғломлаштириш ва дам олиш маркази 2017 йилда ташкил қилинган бўлиб, ноёб иқлими ва ўзига хос манзараси билан алоҳида эътиборга сазовор.

Зомин тоғларига «Ўзбекистон Швейцарияси» дея таъриф берилади. Бу бежиз эмас албатта. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландлик, қалин арчазорга бурканган тоғлардан тушаётган муздек зилол сув ва шифобахш булоқларнинг ўзи жонга ором беради. 

«Азим Зомин Шифо» санаторийсида юқори малакали уролог, кардиолог, невропатолог, гинеколог, стоматолог врачлар сизнинг саломатлигингиз билан шуғулланишади.

Мазкур санаторий йилдан йилга мижозлар талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда, замонавий қиёфага кириб бормоқда. Санаторийда барча қулайликларга эга бўлган куз ва қиш мавсумида иссиққина ётоқхоналар ва оилавий коттежлар мавжуд.

Масканда энг замонавий ускуналар воситасида 90 турдаги лаборатория диагностика хизматлари кўрсатилади. УЗИ аппарати текширувларининг барча турлари мавжуд. Махсус фитобарда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади.

Шунингдек, физиотерапия даволаш усулларидан УВЧ, магнит, лазер, УЗТ, дарсонваль, лимфодренаж, цзинда аппарати, ингаляция, умуртқаларни тўлқинли зарбалар ёрдамида даволаш аппарати, амплипульс аппаратлари ёрдамида муолажалар ўтказилади. Сув билан даволашда сунъий марваридли, йод-бромли, нина баргли дарахтлар дамламасидан, жумладан, оқ ҳамда сариқ скипидар эмульсияларидан ванналардан фойдаланилади. Бу эса танани ҳар томонлама соғломлаштиради. Бошқа жойларда кам учрайдиган кедр бочкаси ҳам хизматингизда, хоҳишингизга қараб парафин, инфрақизил нурли сауна билан даволашдан фойдаланасиз.

Санаторийда тузли ғор ҳам бўлиб, бу сизнинг нафас йўлларингиз, турли аллергик касалликларни даволашда яхши самара беради.

Мазкур санаторий айниқса, урология соҳасида самарали муолажа турларидан фойдаланиб келмоқда. Урологик касалликлардан буйрак ва сийдик найи, қовуқ шамоллаши, сурункали простатит, простата бези хавфсиз гиперплазиясини даволовчи махсус физиотерапевтик аппаратлар билан юқори сифатли хизматга тобора талаб ошиб бормоқда.

Жорий йилда дам олувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида сауна, ёпиқ, суви иситиладиган бассейн ҳамда гидромассажли ванналар қуриб фойдаланишга топширилди.

Умуман, ушбу санаторийни нафақат дам олиш ва соғломлаштириш, шу билан бирга реабилитация маркази дейиш мумкин. Ташриф буюрувчиларнинг бунга амин бўлиши шубҳасиз.

Табиат қўйнида дам олиш билан биргаликда, ўз соғлиғингизни тиклаб олишни истасангиз, албатта Зомин туманидаги «Азим Зомин Шифо» санаторийсини танлашингизга ишонамиз.

Мурожаат учун:

Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани

Мўлжал: Зомин шаҳри марказининг жанубида

Телефонлар: +998(94)3417547+998(94)3427547

Сайт: zominshifo.uz

Инстаграм@azimzominshifo_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Top