Муассаса жорий йилнинг 2 ноябридан Республика Ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «COVID-19» янги коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморларни босқичли тиббий реабилитациясини ташкил этиш бўйича услубий тавсиянома асосида ўз фаолиятини ушбу касалликни ўтказган фуқаролар учун реабилитация жараёнини ташкил этувчи марказ сифатида давом эттиради.

Айтиш мумкинки, сўнгги бир неча ой давомида кўплаб юртдошларимиз бутун дунё аҳолиси жабр кўраётган коронавирус инфекцияси билан хасталанди. Натижада, уларнинг аксарияти тиббий реабилитацияга муҳтожлик сезмоқда. Ўз вақтида бошланган реабилитация муҳим аҳамиятга эга бўлиб, беморларни тез кунда аввалги соғлом ҳаёт тарзига қайтишларига ёрдам беради. Юқоридаги услубий тавсияномага асосан эса тиббий реабилитациянинг учинчи босқичини санатория шароитида ўтказиш тавсия этилади.

Реабилитация учун барча қулайликларга эга бўлган «Азим Зомин Шифо» соғломлаштириш ва дам олиш маскани иқлимий курорт ҳисобланиб, тўрт тарафдан қирлар билан ўралган табиий ўрмонзор қўйнида жойлашган. Муассаса ҳудудидан оқиб ўтадиган сой, турфа гуллар, манзарали-мевали дарахтлар ҳамда тоза ҳаво реабилитация талабларига айнан мос келади.

Шунингдек, масканда:

  • замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда клиник таҳлиллардан ташқари, «COVID-19»га ИФА иммуноглобулин G (IGG) ва иммуноглобулин М (IGM) миқдорлари аниқланади;
  • беморларга реабилитация жараёнини ташкил этиш бўйича махсус тайёргарликка эга шифокорлар (кардиолог, невропатолог, уролог, генеколог) хизмат кўрсатади;
  • овқатлантириш ишлари рационал диетотерапия меъёрларига мос равишда ташкил этилади;
  • физиотерапия бўлимида: лазеротерапия, магнитотерапия, электрофарез, небулайзер (ингаляция), цзинда, дарсонваль, УВЧ ва бошқа муолажалар қилинади;
  • малакали ҳамширалар томонидан керакли инъекциялар ва дорилар билан даволаш муолажалари амалга оширилади;