Муассасада асосан табиий омиллар, хусусан, гўзал табиат, тоғнинг тоза ҳавоси, юмшоқ континентал иқлим, иссиқ ва барча шароитларга эга шинам хоналар мавжуд. Шунингдек, жонкуяр ва юқори малакали шифокорлар ҳамда ғамхўр ходимлар хизматидан баҳраманд бўласиз.

Фото: Азим Зомин шифо
Фото: Азим Зомин шифо

«Азим Зомин шифо» дам олиш ва даволаниш масканидаги физиомуолажалар (лазер магнитерапия, УЗТ, УВЧ, дарсонвал, лимфодренаж, электрофарез, цзинда, вибромассаж), балнеологик муолажалар (кедр бочка, минерал ва гиёҳли ванналар, озокерит-парафин аппликациялари), массаж, игнали рефлексотерапия, ингаляция, галотерапия (тузли ғор), фитобардаги гиёҳли дамламалар, кислородли кўпик, компютерли тракция муолажалари, саломатлик йўлаклари – терренкур йўлаклари бўйлаб юриш сизнинг соғлиғингизни тезда тиклашда ёрдам беради.

Фото: Азим Зомин шифо
Фото: Азим Зомин шифо

Шу билан бир қаторда, моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган витаминларга бой ва мазали таомлар сизларга қувват бахш этади.

Фото: Азим Зомин шифо

Дарвоқе, кўпчилик инсонлар юртимизда ҳам COVID-19 инфекциясини юқтириб олди ва турли муолажалар ёрдамида даволанди. Афсуски, ушбу касаллик айрим инсонларда даволанишдан кейин ҳам турли асоратлар қолдираётгани аниқланмоқда.

Фото: Азим Зомин шифо
Фото: Азим Зомин шифо

Бу асосан қандай белгилар билан намоён бўлмоқда?