Тиллерсон хайрлашув брифингида Россия олиб борган сиёсат уни изоляцияга олиб келганини маълум қилди.

У Россиянинг яккаланиб қолиши ҳеч кимнинг манфаатларига мос эмаслигини қайд этган.

«Россия ҳукуматининг ҳаракатлари олиб келадиган хавотирлар бўйича ҳали жуда кўп ишларни амалга ошириш керак», — деган Тиллерсон.

У ўзининг ваколат муддати расман 31 март куни якунланиши, лекин ўзи ҳозирдан шахсий ҳаётга қайтмоқчилиги, шу туфайли унинг вазифаларини ўринбосари Жон Салливан бажариб туришини маълум қилди.

«Энг асосийси — бу вақт давомида ваколатлар янги раҳбарга осойишталик билан ўтиши, бу ўзгаришлар даврида мамлакат сиёсат ва миллий хавфсизликда жиддий муамолар билан тўқнашмаслигидир», — дея қайд этган Тиллерсон.