Қозоғистоннинг марказий шаҳарларида Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорловчи баннерлар ўрнатилмоқда
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб, Республика маданият ва спорт вазирлиги қошидаги Туризм саноати қўмитаси вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказмоқда.
Қўмита вакилларининг KUN.UZ'га маълум қилишича, энди Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Қозоғистонга саёҳат қилишга чорловчи баннерлар жойлаштирилади. Ўз ўрнида Қозоғистон томон ҳам ўзининг йирик шаҳарлари марказларида Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи билбордларни жойлаштирадиган бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу баннер ва билбордлар дизайнини ишлаб чиқиб, Қозоғистон томонга ташаббус билан чиққан ва ҳозирда Остона, Олмаота ва бошқа йирик шаҳарларда Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорловчи билбордларни жойлаштириш ишларига старт берилди.
Бундан аввал Ўзбекистон ва Қозоғистон хорижлик сайёҳларга ҳар икки давлатга ташриф буюриш имконини берувчи туристик мультивизаларни амалга киритиш тўғрисидаги келишувни имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, томонлар келишадиган визалар ҳар икки давлат ҳудудида ҳам бир хилда амал қилиши кўзда тутилган, хусусан, шундай виза билан Ўзбекистонга келган сайёҳ Қозоғистонга ҳам бора олади, ёки шундай виза билан Қозоғистонга борган сайёҳ Ўзбекистонга ҳам келиш имконига эга бўлади.
Бугун икки қардош мамлакат давлат раҳбарлари ҳам Оқўрда қароргоҳида учрашув ўтказиб, кейинги бир ярим йил ичида икки дўст, қардош халқ ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги тизимга тушгани, 2017 йилда ўзаро товар айирбошлаш 2 миллиард долларга етганини қайд этишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларимиз янада мустаҳкамланишига келишилди.
Мавзуга оид
22:59 / 24.09.2024
Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
20:09 / 20.09.2024