Жаҳон | 00:38 / 16.03.2018
30201
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда қимматбаҳо машиналар бульдозерлар билан янчиб ташланди

Фото: RTVM

Филиппин ҳукумати “Контрабанда транспорт воситаларини намойишкорона йўқ қилиш” дастури доирасида премиум-синфдаги 14 та қимматбаҳо машинани темир-терсакка айлантирди. Машиналар Порту Айринда бульдозер билан янчиб ташланди.  

Йўқ қилинган машиналар орасида Maserati Quattroporte, BMW B12 Alpina, Porsche 911 GT3, BMW Z1, Opel Manta, Renault R5 ва Mercedes-Benz G-Class моделлари бўлган.

Автомобиллар мамлакатга Корея ва Япониядан 2014 йилда олиб кирилган. Уларнинг умумий қиймати 27 млн Филиппин песосини (500 минг АҚШ долларига яқин) ташкил қилган.

Бу қимматбаҳо машиналардан кейин яна 841 транспорт воситаси бульдозер остига тушган. 

Жорий февралда Филиппин божхона назорати бюросининг 116 йиллиги нишонланиши вақтида ҳукумат 1,2 млн долларлик машиналарни йўқ қилган. Мамлакат президенти Родриго Дутерте буйруғи билан йўқ қилинган машиналар темир-терсак йиғувчиларга топширилган.

Мавзуга оид