Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 14 март куни соат 14.30ларда Аччиғи МФЙ Қатағон маҳалласида яшовчи, 2015 йилда туғилган Ж.И. уйида назоратсиз қолиши оқибатида гугурт ўйнаб, бешикни ёқиб юборган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида бешик ва кўрпача қисман ёниб зарар кўрган ҳамда бешикда ётган чақалоқ З.И. куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.
















