Ўзбекистон | 17:09 / 17.03.2018
32544
2 дақиқада ўқилади

Сенат “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқади

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарида айтилади.

Қайд этилишича, Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳрида чақирилади. Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни киритилган.

Олий Мажлис Сенати Кенгаши 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар чиқариш бўйича таклифни маъқуллади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонини имзолаганди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган. Фармон билан Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган сифатида белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид