10:35 / 17.03.2018
5946

Ўзбекистонга ЕТТБ директорлар кенгаши келмоқда

Фото: EBRD / Mike Ellis

ЕТТБ директорлар кенгаши делегацияси 2018 йил 19-23 март кунлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Ташриф банкнинг Ўзбекистонга оид ўрта муддатли стратегияни тайёрлашнинг бир қисми бўлади ва директорларга мамлакатда рўй бераётган ислоҳотларни баҳолашга ёрдам беради.

Директорлар кенгашининг дастурида республика вазирлик ҳамда идораларида учрашувлар, бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориш бор. Уларда иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида келгусидаги ислоҳотлар ва устувор жиҳатлар муҳокама қилинади.

Миссия таркибидан ЕТТБнинг ўн нафар юқори мансабли ходими жой олади:

• Ҳайнц Кауфманн, Швейцария, Украина, Лихтенштейн, Туркманистон, Сербия, Черногория, Молдова, Ўзбекистон бўйича директор
• Йосуке Каваками, Япония бўйича директор 
• Антонио Опорто, Испания, Мексика бўйича директор 
• Йорген Фротцлер, Швеция, Исландия, Эстония бўйича директор
• Виолетта Барвичка-Лофтуз, Польша, Болгария, Албания бўйича директор
• Ташкин Темиз, Туркия, Руминия, Озарбойжон, Қирғизистон бўйича директор
• Йоханнес Коскинен, Финляндия, Норвегия, Латвия, Ливан бўйича директор
• Рафаэль Белло, Франция бўйича директор
• Филипп Барреси, Австралия, Корея, Янги Зеландия, Миср бўйича директор
• Гарольд Фримен, Бирлашган Қироллик бўйича директор.

Ўзбекистонда делегация бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, сенаторлар Содиқ Сафоев ҳамда Алишер Қурманов билан учрашади.

Top