Авваллари мумкин эмас эди. Худо у кунларни бошқа қайтармасин – Мирзиёев
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пахта толасини республиканинг ўзида қайта ишлаш ўрнига хорижга сотиш калтабинлик эканини таъкидлади. У Паст Дарғом туманида Самарқанд вилояти фаоллари билан ўтказган видеоселекторида шу ҳақда сўз юритди, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири.
“Пахта сотиш бу қип-қизил калтабинлик. Бутун дунё бизнинг пахтамизни олиб, қанча фойда кўради. Мана Бангладеш Ўзбекистондан 70 фоиз пахтани сотиб олади. Ҳиндистондан 30 фоизини сотиб олади. Ўзбекистон билан Ҳиндистон пахтасини аралаштириб 30 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилади. Улар пахта етиштириш азобини кўрмаган. Биз эса, 2 млрд долларлик экспорт қила олмаймиз.
Майли, олдинги вақтлар мумкин эмас эди. Худо у кунларни бошқа қайтармасин. Ҳозир ҳамма нарсани очиб бердик. Айтаяпмиз, ривожланинглар, деб. Пахтани қўшимча қиймат билан сотиш керак. Нима дегани қўшимча қиймат билан? Икки карра ишлаб, калава ё мато эмас, тайёр буюм қилиб сотайлик.
Мана бугун мен топшириқ бердим, керак бўлса, 500-1000-2000 кишилик йиғма цехлар қилиб, 3-, 4- босқичдаги тайёр маҳсулот сотиб, Самарқанд ўзларинг қайта ишлаб чиқариб, одамларни бой қилинглар. Шу сабабли, бундан кейин Самарқанднинг ҳар бир туманида пахта кластерлари ташкил этилади. Ҳозир битта бор. Бу кам. Кластер дегани, пахтанинг эгаси бор дегани. Ўзи экади, ўзи теради, қайта ишлайди. Тайёр маҳсулот қилиб сотади. Чигити, толаси ҳаммаси ўзиники бўлади. Одамлар энди 2 йил, 3 йил кутмайди. Шунинг учун бир йилга топшириқ беряпман. Бу йилнинг ўзида қилиш керак. 5 йил, 10 йил, Худо подшо унгача”, деди давлат раҳбари
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024