Афғонистон шимоли-ғарбидаги Жузжон вилоятига берилган авиазарбалар натижасида ИШИДнинг 35 жангариси йўқ қилинди.
Афғон ОАВнинг «Шоҳин» Афғонистон миллий армияси 209-корпуси маълумотларига асосан хабар беришича, 13 нафар жангари асирга олинган.
Хабарда таъкидланишича, ўлдирилган жангарилар орасида – Ўзбекистоннинг етти фуқароси бор.
209-корпус матбуот хизматидан хабар беришларича, Жузжон вилоятидаги жангарилар позициясига шанба куни Дарзоб ҳамда Қўштепа уездларидан ҳаво орқали тўрт маротаба зарба берилган.

















