Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Лондон ёки далиллар тақдим этишга, ёки узр сўрашга мажбур бўлади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль Ғарб билан муносабатлар умуман олганда кескинлашгани ҳақида гапиришга мойил эмас, сабаби гап Буюк Британия томонидан асоссиз туҳматлар оқими ҳақида кетяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Лондон эртами ёки кеч, барибир ёки далилларни тақдим этиш, ёки узр сўрашга мажбур бўлади.
«Мен «Ғарб билан муносабатлар кескинлашиши» ҳақидаги иборани қўлламоқчи эмасман. Ушбу ҳолатда гап тушунтириш умуман мушкул бўлган, ғалати сабабларга эга ва Буюк Британия, ушбу мамлакат раҳбарияти томонидан Россияга нисбатан асоссиз туҳматлар оқими ҳақида кетмоқда. Бизга Евроатлантик бирдамлик деган нарса маълум, бироқ, яна бир бор қайтармоқчиман, бу айбловлар учун эртами ёки кеч, жавоб беришга тўғри келади. Уларни ёки нима биландир мустаҳкамлаш, ёхуд тегишли узр келтириш лозим», - дея айтиб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор ОАВ Британияда вафот этган 14 россияликнинг жасад қолдиқлари эксгумация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.