Россия президенти сайловларининг якуний натижалари деярли маълум бўлди
Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин 18 март куни Россияда ўтган президент сайловларида ҳудудий сайлов комиссиялари якуний баённомоларининг 99 фоизи қайта ишлангандан кейин 76,65 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.
Россия коммунистик партияси номзоди Павел Грудинин 11,82 фоиз, Россия либерал-демократик партияси номзоди Владимир Жириновский эса 5,68 фоиз овоз тўплаган.
Охирги маълумотларга кўра, Путин учун 55,403 млндан, Грудинин учун 8,54 млндан кўпроқ, Жириновскийга 4,104 млнга яқин россиялик овоз берган.
4-ўринни “Фуқаролик ташаббуси” номзоди Ксения Собчак 1,66 фоиз овоз билан эгаллаган. Унга 1,197 млндан кўпроқ россиялик овоз берган. Шунингдек, Григорий Явлинский (“Яблоко”) 1,04 фоиз, Борис Титов (Ўсиш партияси) 0,75 фоиз, Максим Сурайкин (“Россия коммунистлари”) 0,68 фоиз, Сергей Бабурин (“Россия умумхалқ иттифоқи”) 0,65 фоиз овоз тўплаган.
Мавзуга оид
12:57
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
07:55
WP: Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024