Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фантастик натижа. Леброн Жеймс МБАда 60-марта ҳафта ўйинчисига айланди
«Кливленд Кавальерс» баскетбол клуби форварди Леброн Жеймс Миллий баскетбол ассоциациясининг Шарқий конференциясида 60-марта ҳафта ўйинчиси, деб тан олинди. Бу рекорд натижадир, дея хабар бермоқда «Советский спорт».
«Кливленд» ўтган ҳафта уч учрашувидан иккитасида ғалаба қозонди. Жеймс ўртача 32 очко, 13,3 тўпни эгаллаб олиш, 9,7 тўп узатиш, 2 тўсиб қўйиш ҳамда 2,3 блок-шоттлик кўрсаткични қайд этди. Бу 38 дақиқадан иборат ўртача ўйин вақтида юз берган.
Ғарбий конференцияда «Оклахома-Сити Тандер» аъзоси Рассел Уэстбрук энг яхши ўйинчига айланди, у тўртта ғалабали баҳсда 25,5 очко, 12 тўп узатиш, 11,3 марта тўпни эгаллаб олишни қайд этган.
Мавзуга оид
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
09:21 / 19.03.2026
Ғирромчи суғурта компанияси ва баскетбол афсонасининг мардлиги
11:40 / 15.09.2025
Германия яна баскетбол бўйича Европа чемпиони бўлди
22:00 / 23.10.2024