Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой бош вазири: АҚШ билан савдо урушини хоҳламаймиз
Фото: Reuters
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцяннинг маълум қилишича, мамлакат Қўшма Штатлар билан савдо уруши бошланишини истамайди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
«Биз АҚШ билан савдо урушини хоҳламаймиз», - дея унинг сўзларини келтиради агентлик.
Кэцяннинг таъкидлашича, Хитой музокаралар жараёнидан умид қилмоқда.
Аввалроқ ОАВ АҚШда ХХР маҳсулотига бож жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берганди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар туфайли Хитойнинг АҚШга импортига етказиладиган зарар йилига 30 млрд долларни ташкил қилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:20
Хитойда Тошкент шаҳар дренаж тизимини ривожлантириш бўйича 400 млн долларлик келишувга эришилди
10:25
АҚШ келишмоқчи, Эрон ўйланяпти, Исроил асабийлашмоқда
09:55
АҚШ ва Арманистон ҳамкорлик бўйича қатор келишувларни имзолади
14:12 / 26.05.2026