«Таслим бўлма!». Оққонга қарши бирга курашамиз
Kun.uz таҳририятига ўнлаб беморлар мурожаат қилиб, турмушдаги молиявий қийинчилик туфайли фарзандини даволата олмаётганини айтиб, ёрдам сўрайди.
Youtube'да кўриш
Mover.uz'да кўриш
Айрим ҳолларда тунги соатларда ҳам қўнғироқ бўлади:
«Шу кунгача ўзимиз ҳаракат қилдик, бугун енгилдик. Илтимос, боламизнинг даволанишига, ҳаётини давом эттиришига ёрдам беринг».
Таҳририят шу кунгача муҳтожлар учун хайрия акциялари ўтказиб, саховатли ўқувчилар кўмаги билан беморларнинг даволанишида воситачилик қилиб келмоқда.
Навбатда лейкоздан (оққон) азият чекувчи болалар учун махсус хайрия акцияси.
Бу акция янги механизм асосида давом этади, шу мақсад йўлида ягона банк пластик картаси очилади. Хайрия учун ўтказилган барча маблағлар ягона банк пластик карта ҳисоб рақамига йиғилади.
Бу ишда Тошкент гематология ва қон қуйиш илмий маркази билан ҳамкорлик қилинади. Бунда ота-оналари ёрдам сўраб мурожаат қилишдан тортинган бемор болаларни ҳам қамраб олиш кўзда тутилган.
Ҳафтанинг маълум бир кунида йиғилган маблағларга дори-дармонлар харид қилинади ва илмий марказга борилади. Шифокорлар иштирокида ёрдамга муҳтож беморларга зарур дори-дармонлар етказилади.
Ҳар 10 кунда бир марта ҳисобот эълон қилинади, ўтган давр мобайнида хайрия қилинган пуллар ўз эгаларига етиб боргани, бемор болаларга дори-дармонлар етказиб берилгани назорат қилинади.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024