Фан-техника | 00:00 / 20.03.2018
20485
1 дақиқада ўқилади
Uber’нинг ҳайдовчисиз автомобили илк бор одамни босиб кетди
АҚШнинг Uber Technologies компанияси машинаси автоном режимда бўлганда одамни уриб кетди. Таъкидланишича, бу ҳайдовчисиз автомобил иштирокида умумий йўлларда пиёданинг ўлимига олиб келган илк йўл-транспорт ҳодисасидир.
Воқеа 19 март куни Финикс яқинидаги Темпеда юз берган. Uber автомобили йўлни пиёдалар ўтиш жойидан бошқа жойдан кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган. Автомобил рулида ҳайдовчи бўлган, бироқ машина автопилот режимида юраётган бўлган.
Жабрланувчи шифохонага йўлда ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, Uber Technologies бу воқеадан кейин ўзининг автомобилларини Финикс, Питтсбург, Сан-Франциско ва Торонтода синовдан ўтказишни тўхтатган.
Мавзуга оид
23:08 / 16.08.2021
АҚШда Tesla автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тергов бошланди
09:51 / 25.07.2021
Tesla автопилоти Ойни светофорнинг сариқ чироғи деб қабул қилди
13:49 / 20.09.2020
Tesla автопилоти полициядан қочишга уринди
20:29 / 14.07.2020